Франциядаги шаҳарча маъмурияти мактабларни очишга рухсат бермагач, дарслар ўрмонда ўтилди

Франциядаги шаҳарча маъмурияти мактабларни очишга рухсат бермагач, дарслар ўрмонда ўтилди
Франциядаги Монмейран шаҳарчасида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида 11 майдан карантин юмшатилиб, қатор таълим муассасалари ўқишни бошланганига қарамай мактабларни очишга рухсат беришмади, деб ёзади Esquire.

Шунда ўқитувчилар ва ота-оналар 2 июнгача ўқишга рухсат бермайдиган маҳаллий ҳукумат раҳбарларига норозилик билдириш мақсадида ўрмонда дарс ўтишга қарор қилди.

Ўрмонда ўқув хонаси муҳити яратилди. Доска ва парталар хавфсиз масофада жойлаштирилди. Катталар ва ўқитувчилар ниқобда, болалар эса негадир ниқобсиз эди.
Франциядаги шаҳарча маъмурияти мактабларни очишга рухсат бермагач, дарслар ўрмонда ўтилди
Фото: Twitter
Франциядаги шаҳарча маъмурияти мактабларни очишга рухсат бермагач, дарслар ўрмонда ўтилди
Фото: Twitter
Монмейран мэри Бернар Брюненинг изоҳлашича, бошланғич мактаблар хавфсизлик нуқтаи назаридан очилмаган. Мактабларда тез-тез санитар ишов беришни амалга оширишнинг иложи йўқ. Шунингдек, бинолар жойлашуви туфайли мактабларда масофа сақлашни таъминлаб бўлмайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.