Исроил ракетаси халқаро ОАВлар жойлашган бинони портлатиб юборди (видео)

Исроил ракетаси халқаро ОАВлар жойлашган бинони портлатиб юборди (видео)
Фото: РИА Новости
Исроилнинг Ғазога берган ҳаво ҳужуми халқаро оммавий ахборот воситаларининг офислари жойлашган 15 қаватли бинонинг қулашига олиб келди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

«Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо шаҳридаги Ассошиэйтед Пресс ва Al-Jazeera каби бир қатор халқаро оммавий ахборот воситаларини жойлаштирган кўп қаватли уйини бутунлай йўқ қилди», дейилади хабарда.

Исроил армияси ХАМАС бу бинони ҳарбий мақсадларда ишлатгани, хусусан, ҳаракат разведка хизматларининг идоралари у ерда жойлашганлигига ишора қилиб, берилган зарбани тасдиқлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.