Шимолий Кореяда телефондан яширинча фойдаланган ўн киши қатл қилинди

Шимолий Кореяда телефондан яширинча фойдаланган ўн киши қатл қилинди
КХДРда Жанубий Кореядаги қариндошлари билан алоқада бўлиб туриш учун Хитой мобил алоқа тармоқларидан фойдаланаётган фуқаролар таъқиб қилинмоқда, деб ёзади Mirror нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, Шимолий Кореяда ташқи олам билан мулоқот қилиш учун мобил алоқадан яширинча фойдаланган ўн киши қатл қилинган.

Хабарга кўра, мамлакат ҳукумати ва махфий полиция март ойида яширинча кузатиш орқали янги кампанияни бошлаганидан сўнг 150 нафарга яқин фуқаро ҳибсга олинган. Нашр манбасининг сўзларига кўра, рейдлар давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.