Португалия кўчасига Шомуродовнинг устози фамилияси берилди

Португалия кўчасига Шомуродовнинг устози фамилияси берилди
Элдор Шомуродовнинг “Рома”га ўтишига сабабчилардан бири сифатида эътироф этилаётган Жозе Моуриньо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Феррагуду шаҳри раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдирган пост қолдирди.

Маълум бўлишича, шаҳар маъмурияти кўчалардан бирига Моуриньо номини берган. Маълумотларга қараганда, бу кўча Жозенинг отаси Феликс шарафига номланган. Машҳур мураббийнинг отаси Феррагуду шаҳрида туғилган ва 2017 йили вафот этган.

Португалияни айниқса, Феррагудуни жуда яхши кўраман. Бу мен учун жуда эҳтиросли воқеа бўлди.Менинг отамга ҳурмат кўрсатишганидан миннатдорман, - деб ёзди Жозе Моуриньо.

Айни пайтда “Рома” футболчилари мавсумолди йиғинини айнан Португалияда ўтказмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.