Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик

14 апрел куни Қора денгиз флоти байроқдор кемаси — «Москва» ракета крейсери чўкиб кетди, Украина томони бунга ракета зарбаси, РФ мудофаа вазирлиги эса бортда чиққан ёнғин сабаб бўлганини айтган. ДХР вакиллари Мариуполда украин ҳарбийлари асирга олинганини маълум қилган, бу маълумотни кейинчалик Володимир Зеленский офиси ҳам тасдиқлаган.

Брянск ва Белгород областларидаги аҳоли пунктлари ўққа тутилмоқда — Россия бунда Украина армиясини айбламоқда. Бучада ичимлик суви ва газ таъминоти тикланди. Украина Олий Радаси бир неча қонунларни қабул қилди: Россия босқинини геноцид деб тан олиш, Z ва V рамзларини тақиқлаш ва хориж фуқаролари Украина разведкаси учун ишлаши ва мамлакат қуролли кучлари сафида уч йилдан беш йилгача хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисидаги қонунлар.
Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Черниговда вайрон қилинган кутубхона. Фото: УНИАН
Украинадаги вазият. Сўнгги маълумотлар:
  • Жумага ўтар кечаси Киев атрофидаги ҳудудларга зарбалар берилди, Украинанинг бошқа шаҳарларидан ҳам портлашлар овозлари ҳақида хабарлар келган. Украинанинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сигналлари янграган.
  • МРБ директори Уильям Бёрнс президент Владимир Путин Украинага қарши урушда ўзини қаноатлантирувчи ғалабага эришишдан умид узса, Россия томонидан тактик ёки кичик ядровий қуроллар қўлланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
  • Россия армияси Херсон шаҳрига йўлдош шаҳар Алёшкини эгаллаган.
  • Тунда Херсон областида асирлар алмашинуви бўлиб ўтган, Украина томони маълумотига кўра, беш нафар украин ҳарбийси тўрт нафар россиялик ҳарбийга алмаштирилган.
  • Украина қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар мамлакат жанубида мустаҳкам ўрнашишга уринаётгани ва дронлар орқали разведка ишлари олиб бораётганини маълум қилган.
  • АҚШ президенти Жо Байден Украинага йўл олишга тайёрлигини маълум қилди.

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ходимлари Харьковда Россия билан ҳамкорлик қилишда гумонланаётганларни қўлга олиш операциясини ўтказмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Харковдаги уйда коллабрационистликда гумонланувчини қўлга олиш учун келган Украина хавфсизлик хизмати ҳарбийларига қараб турган аёл
AP Photo/Felipe Dana

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Қўлга олинган гумонланувчи. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Бучадаги оммавий қабрда жасадлар эксгумация қилинмоқда.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Полиция Киев яқинидаги Вобля қишлоғида россиялик ҳарбийлар ишғоли вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг жасадларини эксгумация қилмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Киев шимолидаги йўлда авибомба оқибатида пайдо бўлган ўра.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Россиялик ҳарбийларнинг янги ҳужумлари бошланган тақдирда фойдаланиш учун Бучада окоп қазиётган украин аскарларининг милтиқлари ва болтаси.
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Краматорскдаги автобус бекатидаги аёллар. Бир ҳафта олдин ушбу шаҳарда темирйўл вокзалига ракета зарбаси берилиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган.
Petros Giannakouris / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Луганскда украиналик ҳарбий асирлар «Унутмаймиз, кечирмаймиз!» мемориали қаршисида тиз чўктирилмоқда. Тан олинмаган ДХР ва ЛХР 14 апрелни Украина агрессияси қурбонларини хотирлаш куни деб ҳисоблайди. Фото: Станислав Красильников / ТАСС
Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Мариуполдаги турар жой.
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Мариупол аҳолиси шаҳарнинг Правобережний районидаги зарар етган турар жой биносининг балконида овқат қилиш учун гулхан қаламоқда.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Асосий қаршилик ўчоғи бўлиб қолаётган Мариуполдаги «Азовстал» металлургия заводи ҳудудининг кўриниши.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Мариуполнинг Правобережний районидаги кўчалардан бири.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Одамлар бомба тушган жойда ҳосил бўлган ўрага қарашмоқда, Чернигов области Городня қишлоғи
AP Photo/George Ivanchenko

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Чернигов областининг Беларус билан чегараси яқинидаги Сенкивка қишлоғида уй олдига тушган ракета думи.
AP Photo/George Ivanchenko

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Қабристон ходими Бучада ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларини кўмиш вақтида дам олмоқда
AP Photo/Rodrigo Abd

Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
Қабристон ишчиси Владислав (чапда) 19 март куни Бучада ўз уйи ҳовлисида овқат тайёрлаш вақтида ҳалок бўлган 75 ёшли Татяна Грамушнякни дафн этмоқда. Фото: AP Photo/Rodrigo Abd
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.