2023 йилда Тошкент вилояти солиқ тўловчилари қанча солиқ тўладилар?

2023 йилда Тошкент вилояти солиқ тўловчилари қанча солиқ тўладилар?

Ўтган 2023 йилда Тошкент вилояти солиқ тўловчилари томонидан 6 трлн. 374,5 млрд. сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 413,8 млрд. сўм ортиғи билан бажарилди.

Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 5 трлн. 791,3 млрд. сўм ёки 91 фоизи юридик шахслар, 583,1 млрд. сўм ёки 9 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил қилинганда:

  • 1 трлн 794,3 млрд. сўм ёки 28,1 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • 1 597,9 млрд. сўм ёки 25,0 фоизини қўшилган қиймат солиғи;
  • 431,3 млрд. сўм ёки 6,7 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи;
  • 439,9 млрд. сўм ёки 6,9 фоизини акциз солиғи;
  • 2 111,0 млрд. сўм ёки 33,1 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.