Россиянинг янги Союз-5 ракетаси серияли ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Россиянинг янги Союз-5 ракетаси серияли ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Роскосмос янги Союз-5 ракета-ташувчисини синовдан ўтказиш босқичини якунлаб, уни серияли ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштирмоқда. Ташкилот раҳбари Дмитрий Бакановнинг сўзларига кўра, ҳозирда иккинчи ва учинчи парвоз намуналари тайёрланмоқда, шундан сўнг ракета тўлиқ серияли ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Союз-5 ракетаси дунёдаги энг кучли суюқликли ракета двигатели ҳисобланган РД-171 билан жиҳозланган. Ушбу технологик ечим ракетага паст орбитага 18,5 тоннагача бўлган юкларни олиб чиқиш имконини беради. Мутахассислар ракетанинг техник кўрсаткичлари ҳозирги замонавий жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беришини таъкидлашмоқда.

Россия космик саноатни ривожлантириш доирасида инфратузилмани ҳам кенгайтирмоқда. Хусусан, мамлакатда биринчи хусусий космодром қурилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда йилига 50 тагача ракета учирилиши кўзда тутилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.