Президент Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани ҳақида аввалроқ Энергетика вазирлиги хабар берганди.
Вазирлик Аи-80 бензини кўп мамлакатларда тақиқланганини, ҳатто нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинганини, ҳозирча минтақада фақат Ўзбекистон ва Афғонистонда Аи-80 бензинидан фойдаланиш давом этаётганини билдирганди.
2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ўтказилиши маълум қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани ҳақида аввалроқ Энергетика вазирлиги хабар берганди.
Вазирлик Аи-80 бензини кўп мамлакатларда тақиқланганини, ҳатто нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинганини, ҳозирча минтақада фақат Ўзбекистон ва Афғонистонда Аи-80 бензинидан фойдаланиш давом этаётганини билдирганди.
2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ўтказилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.











