Тошкент аэропорти 93 тонна тирик қорамол юкланган самолётни қабул қилди

Тошкент аэропорти 93 тонна тирик қорамол юкланган самолётни қабул қилди

8 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортида жуда нодир ва масъулиятли юк операцияси амалга оширилди. Uzbekistan Airports маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 01:15 да мамлакат пойтахти осмонида “Air Atlanta Icelandic” авиакомпаниясига тегишли Boeing 747-400 турига мансуб йирик юк самолёти кўринди ва муваффақиятли равишда қўнди.

Тошкент аэропорти 93 тонна тирик қорамол юкланган самолётни қабул қилди

Бу бордаги энг муҳим жиҳат — самолёт Тошкентга Белгиянинг Лиеж шаҳридан 93 тонна тирик қорамол олиб келгани бўлди. Бортда Германия ва Австриядан келтирилган икки машҳур зот – Симментал ва Голштин сигирлари жойлашган.

Тошкент аэропорти 93 тонна тирик қорамол юкланган самолётни қабул қилди

Симментал қорамоллари сут ва гўшт ишлаб чиқаришдаги универсаллиги билан юқори баҳоланади. Голштин зоти эса бутун дунёдаги фермерлар орасида сут маҳсулдорлиги, юқори соғим кўрсаткичлари ва генетик самарадорлиги билан алоҳида ўринга эга.

Тошкент аэропорти 93 тонна тирик қорамол юкланган самолётни қабул қилди

Uzbekistan Airports таъкидлашича, жониворларни бортдан тушириш жараёни барча ветеринария меъёрлари ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилди. Аэропорт мутахассислари юк билан боғлиқ операцияларни ташкил этишда юқори даражадаги малака ва масъулиятни намойиш этди. Улар қорамолларни ҳаво кемасидан хавфсиз тушириш, махсус транспортга жойлаштириш ҳамда зарур ветеринария назоратидан ўтказишни тезкор ва аниқ ташкил қилишди.

Тошкент аэропорти 93 тонна тирик қорамол юкланган самолётни қабул қилди

Ушбу операция нафақат аэропорт логистикаси, балки аграр соҳадаги халқаро ҳамкорликнинг яна бир аҳамиятли босқичи сифатида қайд этилди. Ўзбекистонга олиб келинаётган юқори наслли қорамоллар маҳаллий чорвачиликтa ишлаб чиқариш сифатини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.