Верус Ethereum кўпригига қилинган ҳужум оқибатида 11,6 миллион доллар ўғирланди

Верус Proтокол платформасининг Ethereum кўприги душанба куни киберҳужумга учради. Нотўғри шакллантирилган кросс-чейн ўтказма хабари орқали хакерлар камида 11,58 миллион доллар қийматидаги криптоактивларни ўзлаштириб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Блоккаид хавфсизлик платформаси маълумотларига кўра, ҳужум давомида 1 625 Ethereum (ЭТҲ), 147 659 УСДК ва 103,57 тБТК в2 токенлари ўғирланган. ПеккШиелд таҳлилчилари ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлаб, ўғирланган маблағлар кейинчалик Ethereum валютасига конвертация қилинганини қайд этди.
Мутахассисларнинг таҳлилига кўра, ҳужумчи протоколдаги "чеккКСEВалуес" функциясида манба миқдорини текшириш механизми йўқлигидан фойдаланган. Бу хатолик хакерга сохта импорт маълумотларини тизимдан ўтказиш ва захирадаги маблағларни ўз ҳамёнига йўналтириш имконини берган.
Ушбу ҳодиса 2022-йилда юз берган Номад Бридге ва Вормҳоле каби йирик кўприк ҳужумларини эслатади. Ҳозирги вақтда Верус жамоаси вазият юзасидан расмий изоҳ бермади, бироқ хавфсизлик компаниялари блокчейн кўприклари учун қатъий текширув механизмларини жорий этиш зарурлигини таъкидламоқда.











