Ҳарбийлар жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубини синаб кўришди (фото)

Ҳарбийлар жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубини синаб кўришди (фото)
Харбий хизматчилар “Сазаган” дала ўқув майдонида қорли шароитда жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубларини синаб кўришди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳарбийлар жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубини синаб кўришди (фото)
Қайд этилишича, Марказий ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятини ошириш ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам жанговар вазифасини адо этиш мақсадида мунтазам равишда машғулотлар ташкил этилмоқда.
Ҳарбийлар жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубини синаб кўришди (фото)
“Сазаган” дала ўқув майдонида ноқулай қорли шароитда ўтказилган жанговар машғулотлар давомида баталён тактик гуруҳи зирҳли техникалар ёрдамида ҳаркатланиб, ўқув нуқталарида тактик тайёргарлик борасида манёврларни бажарган ҳолда етиб борди.
Ҳарбийлар жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубини синаб кўришди (фото)
Ҳарбий хизматчилар қуйидаги услубларини амалда синаб кўришди:
- иқлимга мос равишда ниқобланиш;
- оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, ҳаво ҳужумидан мудофаани ташкил этиш;
- тактик тайёргарликлар;
- қорли тоғ шароитида турли позицияларда турган ҳолда жанговар қуроллардан янгича отиш.
Ҳарбийлар жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубини синаб кўришди (фото)
Шунингдек, қўшинларни бир нуқтадан иккинчи нуқтага кўчириб ўтиш, ҳарбий техника ва юкларни ташиш учун фойдаланиладиган темир йўл вагонларига ишончли ва мустаҳкам этиб жойлаштириш, сақлаш ва олиб юриш бўйича машғулотлар ўтказилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.