Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди

Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги Садда таги маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди.

Бу маҳаллада 3 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Оилалар ердан унумли фойдаланишнинг ҳадисини олган. Кейинги йилларда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида паррандачилик, узумчилик, иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудудида тўқимачилик корхонаси, озиқ-овқат дўконлари ва устахоналар бор.

Ўтган йили маҳалла биноси янгидан қурилиб, кўчалар таъмирланди, ишкомлар барпо этилди.
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар бу маҳалла ҳаётида ҳам сезилмоқда. Буни маҳаллада ишсизлик камлиги, ўтган йили бирорта ҳам жиноят бўлмаганида ҳам кўриш мумкин.
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Президент шу ерлик Диёр Мамадалиев хонадонида меҳмон бўлди.
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Маълумки, Андижон вилоятида аҳоли зич жойлашган. Уй-жойга талаб катта. Жумладан, Мамадалиевлар уйида ҳам беш оила яшаётганди. Шу боис хонадон ҳовлисида тажриба тариқасида йиғма уйлар қурилди. Улар камхарж, иссиқ-совуқ ва ёнғинга чидамли, қуриш ҳам осон.
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Президент мезбонларни янги уйлар билан муборакбод этди. Бинонинг лойиҳаси, қурилиш материалларига эътибор қаратди.
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
\"Уй инсоннинг энг асосий эҳтиёжларидан бири. Ҳам давлат, ҳам тадбиркорлар томонидан кўплаб турар жойлар қурилаётгани халқимиз манфаатини таъминлаяпти. Танлов имкониятини кенгайтириш учун, эҳтиёжмандлар учун бундай арзон уйлар ҳам керак\", — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Президент Андижонда тажриба тариқасида қурилган йиғма уйлардан бирини кириб кўрди
Бундай уйларни кўпайтириш, улар учун зарур қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.