Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Жигули каналга тушиб кетди

Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Жигули каналга тушиб кетди
\"\"
Фото: Самарқанд ФВБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида 23 март куни каналга тушиб кетган Жигули чиқариб олинди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 23 март куни соат 11:11 да Самарқанд шаҳри “Оқсарой” МФЙ Рўдакий кўчасида содир бўлган. Мазкур кўча бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Жигули ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи Сиёбча каналига тушиб кетган.

\"\"
Фото: Самарқанд ФВБ ахборот хизмати

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиқди. Ҳодиса натижасида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

\"\"
Фото: Самарқанд ФВБ ахборот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.