Ўзбекистон миллий жамоаси шифокори самолётда кекса йўловчининг ҳаётини асраб қолди

Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистонидаги йиғинни якунлаб мамлакатимизга қайтаётганди. Шу вақтда самолёт учувчиси йўловчилардан бирига тиббий ёрдам зарурлигини эълон қилди.
Маълум бўлишича, 90 ёшли йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган ва унга терма жамоа шифокори Алишер Орипов ёрдамга келиб, унинг ҳаётни сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси йиғин давомида иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказди. Терма жамоамиз дастлаб Боливия терма жамоасини мағлуб этган бўлса, Венесуэла билан дуранг қайд этишди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













