Наманганда 110 яшар момо сайлов участкасига 85 яшар қизи билан келди (фото)

Наманганда 110 яшар момо сайлов участкасига 85 яшар қизи билан келди (фото)

Шаҳрибону момо Мирзаҳамдамова

Фото: Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани, “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнини 110 яшар Шаҳрибону момо Мирзаҳамдамова бошлаб берди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.

Вилоятдаги энг кекса момо сайлов участкасига 85 яшар қизи Санобархон ая билан бирга кириб келди. Бу ерда мутасаддилар ва сайловга келган маҳалладошлар билан кўришиб, бугунги тадбир яхши ўтишини тилаб, дуо қилди.

Наманганда 110 яшар момо сайлов участкасига 85 яшар қизи билан келди (фото)

Фото: Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шундан сўнг момо сайлов комиссияси аъзолари ва яқинлари кўмагида овоз берди.

Наманганда 110 яшар момо сайлов участкасига 85 яшар қизи билан келди (фото)

Фото: Учқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманнинг “Баҳриобод” маҳалласида эса 101 ёшли Мукаррам ая Абдураҳимова ва 100 ёшни қаршилаган Донохон ая Жумабоева сайловда иштирок этди.

Наманганда 110 яшар момо сайлов участкасига 85 яшар қизи билан келди (фото)

Мукаррам ая Абдураҳимова ва Донохон ая Жумабоева

Фото: Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бунга гувоҳ бўлганлар дугона ва синфдош момоларнинг аҳиллиги ва бардамлигига ҳавас қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.