Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия янги халқаро транспорт йўлагини шакллантиради

Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия янги халқаро транспорт йўлагини шакллантиради
Фото: Транспорт вазирлиги

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия транспорт соҳасидаги манфаатдор вазирликларининг Осиё ва Европа ўртасида халқаро мултимодал йўлагини шакллантириш бўйича кўп томонлама учрашуви баённомаси имзоланди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» халқаро мултимодал йўлагини шакллантириш бўйича имзоланган баённома қуйидагиларни назарда тутади:

- Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Европа Иттифоқи мамлакатларигача Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия ҳудудлари орқали юк ташишларни ташкил этиш;

- рақобатбардош тариф ставкаларини қўллаш ва Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия темирйўлларида юк ташиш учун қулай шароитлар яратиш;

- йўналиш бўйлаб юк ташишларни ташкил этишда норматив-ҳуқуқий ва техник стандартларни бирхиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;

- йўлак иштирокчи-давлатлари ўртасида транспорт соҳасидаги боғлиқликни ошириш.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.