Тошкент вилоятида вертолёт иштирокида тўй кортежи уюштирилди

Тошкент вилоятида вертолёт иштирокида тўй кортежи уюштирилди
Тошкент вилоятида вертолёт иштирокида тўй кортежи уюштирилди
Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда куёв келинни уйдан вертолётда олиб кетаётгани, ортидан еттита Captiva автомобили кортежи ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, воқеа Оққўрғон туманида содир бўлган. Кортеж йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит берган.

Ҳайдовчиларга нисбатан 129-модда (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

\"\"
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.