Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди (фото)

Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди (фото)
Фото: Telegram / KoDnu

Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли автобус ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, бугун, 29 ноябр куни соат 06:50 ларда «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Mercedes-Benz русумли 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, ҳайдовчи А.С бошқарувидаги автобус иштирокида ЙТҲ юз берган.

Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди (фото)

Қайд этилишича, автобус Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб «Тошкент» МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган MAN русумли юк автомобили келиб урилган.

Дастлабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.

Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди (фото)

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.