3 йилдан сўнг икки оиланинг бутлиги тикланди

Мажбурий ижро бюросининг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор М.Неъматовдан ундирувчи Д.Бахтиёрова фойдасига бир нафар фарзанди учун, шу суднинг 18.06.2020 йилдаги буйруғига асосан А.Юлдашевдан Г.Қосимова фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд эди.
Давлат ижрочисининг оилавий ажримларнинг фарзанд тақдири ва тарбиясига таъсири юзасидан берган ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида мазкур 2 ёш оила яраштирилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













