Янгийўлдаги “газ заправка”да “Камаз” юк машинаси ёниб кетди

Янгийўлдаги “газ заправка”да “Камаз” юк машинаси ёниб кетди
Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Камаз” юк машинаси ёниб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 12 январ куни содир бўлган.

Шу куни соат 22:13да Янгийўл тумани, “Қўшёғоч” МФЙда жойлашган “DELTA KOMPRESSOR” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда АГҚШ бостирмасининг 10 метр квадрат майдонда шифти ва унинг тагида турган “КАМАЗ-53212” юк машинаси ёниб етган.

Қайд этилишича, ёнғин қутқарув экипажлари ҳодиса жойига соат 22:17да етиб бориб, соат 22:38да оловни ўчирган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.