Кредит қарзини тўламаган фуқаронинг транспорт воситаси хатланди

Кредит қарзини тўламаган фуқаронинг транспорт воситаси хатланди
Мажбурий ижро бюросининг Бағдод тумани бўлими иш юритувида бўлган Риштон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан О.С.дан ундирувчи “Ҳамкор банк” АТБнинг фойдасига 600 млн. сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

Қарздор томонидан суд қарорининг ижроси ихтиёрий муддатда таъминланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган \"FAW CAR MODEL BESTUN B 70\" русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида хатланиб, жарима майдонига олиб кирилган.

Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларига қўйиш чоралари кўрилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.