Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги қайси соҳаларда энг кўп бузилаётгани маълум қилинди

Фото: Yuz.uz
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги меҳнат қонунчилиги қайси соҳаларда энг кўп бузилаётгани ҳақида маълумот берди.
Вазирлик 2024 йилнинг январь-апрель ойи давомида қайд этилган ҳолатларни таҳлил қилган. Унга кўра, меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиши халқ таълим муассасаларида кузатилган — 5 612 та. Ундан кейинги ўринда мактабгача таълим муассасаларида шундай қонун бузилиши ҳолатлари кўп бўлган — 2 173 та.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ 1 215 та, қурилиш ташкилотларида — 266 та, қишлоқ хўжалигида — 452 та ҳолат қайд этилган.
Вазирлик маълумотига кўра, 2023 йилда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар қуйидагилар бўлган:
таълим — 21 286 та;
соғлиқни сақлаш — 3 589 та;
қурилиш — 1 867 та;
қишлоқ хўжалиги — 1 775 та;
саноат — 686 та;
транспорт — 539 та;
банк ва молия — 274 та;
савдо ва хизмат кўрсатиш — 237 та;
бошқа соҳаларда — 10 977 та.
Меҳнат муҳофазаси ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 22 мингга яқин фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилган ва 13 306 та мурожаат қаноатлантирилган. 5 805 нафар фуқаронинг жами 25 миллиард 300 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги меҳнат қонунчилиги қайси соҳаларда энг кўп бузилаётгани ҳақида маълумот берди.
Вазирлик 2024 йилнинг январь-апрель ойи давомида қайд этилган ҳолатларни таҳлил қилган. Унга кўра, меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиши халқ таълим муассасаларида кузатилган — 5 612 та. Ундан кейинги ўринда мактабгача таълим муассасаларида шундай қонун бузилиши ҳолатлари кўп бўлган — 2 173 та.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ 1 215 та, қурилиш ташкилотларида — 266 та, қишлоқ хўжалигида — 452 та ҳолат қайд этилган.
Вазирлик маълумотига кўра, 2023 йилда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар қуйидагилар бўлган:
таълим — 21 286 та;
соғлиқни сақлаш — 3 589 та;
қурилиш — 1 867 та;
қишлоқ хўжалиги — 1 775 та;
саноат — 686 та;
транспорт — 539 та;
банк ва молия — 274 та;
савдо ва хизмат кўрсатиш — 237 та;
бошқа соҳаларда — 10 977 та.
Меҳнат муҳофазаси ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 22 мингга яқин фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилган ва 13 306 та мурожаат қаноатлантирилган. 5 805 нафар фуқаронинг жами 25 миллиард 300 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













