Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 22 май куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашди.
«Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов бир ҳафта аввал АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 22 май куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашди.
«Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов бир ҳафта аввал АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













