Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл рафиқалари билан Регистон майдонига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл рафиқалари билан Регистон майдонига ташриф буюрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Корея етакчиларининг мулоқоти Самарқанд шаҳрида давом этмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл рафиқалари билан дастлаб Регистон ансамблига ташриф буюрдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл рафиқалари билан Регистон майдонига ташриф буюрди
14 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

Давлат раҳбарлари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат имзоланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.