Андижонда ҳам ҳайдовчи 10 ёшли қизчани уриб юборди

Андижонда ҳам ҳайдовчи 10 ёшли қизчани уриб юборди
Бугун, 8 июл куни, Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. ўзининг «Cobalt» русумли транспорт воситасида 10 ёшли қизчани уриб юборди.

Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, ҳайдовчи ЙТҲда йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган Х.С. тан жароҳатлари билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.