Ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раиси ва жамоатчилик назорати кучайтирилади

Ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раиси ва жамоатчилик назорати кучайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ундай қайд қилинишича, давлат ҳисобидан қурилаётган ҳар бир объектга тоифасига қараб камида иккита видеокамера ўрнатилади. Улар операторлар штабига маълумотларни онлайн юборади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Энди ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади. Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.