Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати
Тошкент шаҳридаги 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод туманида жойлашган “А.О.” ва “О.О.” МЧЖларга қарашли 2 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-80 ва Аи-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Бу каби ҳолат Янгиҳаёт туманида “Ф.Г.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам нефть маҳсулоти сифатсиз эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳридаги 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод туманида жойлашган “А.О.” ва “О.О.” МЧЖларга қарашли 2 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-80 ва Аи-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Бу каби ҳолат Янгиҳаёт туманида “Ф.Г.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам нефть маҳсулоти сифатсиз эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













