UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Фото: UzAuto Motors
Одилжон Бастамқулович Бастамқулов UzAuto Motors АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда компания веб-сайтида маълумот берилди.

Қайд қилинишича, Бастамқулов доимий директор тайинлангунга қадар компанияга раҳбарлик қилади. Илгари у автомобил ойналари ишлаб чиқарувчи «Автоойна» корхонасини бошқарган.

Бунга қадар UzAuto Motors компаниясини швециялик Бо Андерссон бошқарган ва 2024 йил декабрида лавозимини тарк этган эди. У Япониянинг Sanoh Industrial компаниясига ишга жойлашди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.