Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Наманган вилоятининг Чуст туманида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Прокуратура хабарига кўра, Наманган вилояти Чуст туманидаги «C.Sh.» МЧЖ раҳбарлари М.С. ва И.Ж.лар жамиятга қарашли сутни қайта ишлаш ва қуритиш цехида электр энергиясини ҳисобини юритувчи ток трансформаторни қасддан узиб қўйишиб, 2,1 млрд. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилишган.
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат бўйича М.С. ва Ж.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.