Каъбани масхаралаган ҳиндистонликка ўлим жазоси қўлланилиши мумкин


Саудия Арабистонида Каъбани масхаралаган ҳинду қўлга олинди, деб хабар тарқатмоқда Дийдоразиз нашри.
«Саудия Арабистони полицияси Каъбани таҳқирлагани учун ҳиндистонлик эммигрантни қўлга олди», — дейилган хабар матнида.
Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи Каъба устига Будда суратини қўйган ва бу ҳаракатни фотосуратда муҳрлаб, суратни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида чоп этган. «Минтақа тергов органи муқаддас қадамжомизни масхаралашда гумон қилинаётган шасхни ушлаб, ҳибсга олишга муваффақ бўлди», — дея иқтибос келтирган нашр Ар-Риёд полицияси матбуот-хизмати вакилининг сўзларидан. Бордию, эркакнинг айби исботланадиган бўлса, унга нисбатан ўлим жазоси қўлланилиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













