Тошкентда йўл ўртасида MAN юк машинаси ёниб кетди

Тошкентда йўл ўртасида MAN юк машинаси ёниб кетди
1 июнь куни Тошкент шаҳрида MAN русумидаги юк машинаси йўл ўртасида ёниб кетди, деб Nova24.uz хабар берди.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборотига кўра, ҳодиса соат 11:31 да Алмазар туманидаги Тошкент ҳалқа йўлида содир бўлган. MAN юк автомобилида ёнғин чиққани ҳақидаги хабардан сўнг, соат 11:35 да ёнғин-қутқарув гуруҳлари ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 11:39 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.