Тошкентда йўловчи автобусдан энергетик ичгани учун туширилди

Тошкентда йўловчи автобусдан энергетик ичгани учун туширилди
Тошкентда автобус ҳайдовчиси салонда энергетик ичган йўловчини транспортдан тушириб юборди, деб Nova24.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа №24-маршрутдаги 2-автобус паркларига тегишли автобусда содир бўлган. Йўловчилардан бири транспорт салонида энергетик ичимлик истеъмол қилган ва бу ҳолат бошқа йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Кўпчилик йўловчиларнинг талабига кўра, ҳайдовчи мазкур йўловчини автобусни тарк этишини сўраган. Воқеадан сўнг ҳайдовчи автобус паркига чақирилиб, унга раҳбарият томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва расмий огоҳлантириш берилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.