Андижонда 100 миллионлик ноқонуний товарни олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Андижон вилоятида катта қийматдаги ноқонуний товарларни олиб киришга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “VOLVO” русумли юк автомашинасига белгиланган тартибда божхона назорати ўтказилган.
Текширув давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 131,2 миллион сўм бўлган, тахминан 4 тонна миқдордаги турли товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди. Айни пайтда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговгача бўлган суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













