Андижонда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида рейдлар бошланди (видео)

Андижонда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида рейдлар бошланди (видео)

Андижон вилоятида ҳаво ифлосланишига қарши курашиш мақсадида ўтказилаётган рейдлар ўз самарасини бермоқда. Шаҳрихон туманида, экологик барқарорликни таъминлаш ва ҳаво ифлосланишини минимизация қилиш мақсадида, сомсахоналар ҳам қамраб олинди. Махсус экскаваторлар орқали, сомса ёпиладиган тандирлар бузилди.

Андижонда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида рейдлар бошланди (видео)

Туман ҳокимлиги баёнотига кўра, рейдлар вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан амалга оширилмоқда. 3 декабр куни Шаҳрихон тумани ҳокимлиги томонидан тақдим этилган видеода, “Уч ариқ ошхонаси”, “Меҳмон ошхонаси” ва “Бек ошхонаси” кафеларидон бузиб ташланган тандирлар тасвирланган.

Андижонда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида рейдлар бошланди (видео)

Бу тадбирлар фаолиятини назорат қилиш ва экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан кундузги ва кечки рейдлар амалга оширилмоқда. Бугун эрта тонгда, ҳаво ифлосланишининг сабаблари сифатида белгиланган объектларда ўрганишлар олиб борилди ва белгиланган талабларга риоя қилмайдиган овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларининг фаолияти тўхтатилган.

Андижонда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида рейдлар бошланди (видео)

Туман ҳокимлиги томонидан таъкидланишича, ушбу тадбирлар жамоат саломатлигини таъминлаш ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган, шунингдек, у коммунал хизматларнинг сифатини оширишга ҳам ёрдам беради.

Воқеа интернетда резонансга сабаб бўлиши ортидан, ҳокимликнинг Telegram-каналидан бу хабар, унга илова қилинган видео ва суратлар ўчириб юборилди. 

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.