Бекободда шов-шувли ЙТҲ: ИИО ходими 43 ёшли эркакни Nexia’да уриб ўлдирди

Бекободда шов-шувли ЙТҲ: ИИО ходими 43 ёшли эркакни Nexia’да уриб ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Бекобод туманида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси кенг муҳокамага сабаб бўлди. Хабарларга кўра, Ички ишлар бўлими Жиноят қидируви бўлими тезкор ходими Nexia-3 автомашинасида пиёдани уриб юборган, натижада 43 ёшли эркак ҳалок бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 11 декабрь куни “Қорасув–Бўка–Бекобод” йўлининг 64-километрида содир этилган. Оқ рангли Nexia-3 пиёдани уриб кетган ва автоҳалокат оқибатида Б.У. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 декабрь куни Бекобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ҳамда 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда, ҳалок бўлган фуқаронинг мурдасини топиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда. Воқеа атрофидаги барча ҳолатларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.