Ҳиндистонда кобра билан селфига тушмоқчи бўлган ўсмир унинг чақишидан ҳалок бўлди

Ҳиндистонда кобра билан селфига тушмоқчи бўлган ўсмир унинг чақишидан ҳалок бўлди
Ҳиндистонда кобра билан селфига тушмоқчи бўлган ўсмир унинг чақишидан ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида табиат ҳимоячиси Сомнат Мхатре кобра билан селфига тушиш вақтида унинг чақишидан ҳалок бўлди. Ўсмир кобрани бошидан ўпмоқчи бўлган. Бу ҳақда «Daily Mirror»га таяниб «Кун» хабар берди.

Ўсмир волонтёр бўлиб, илонларни қутқариш ва парваришлаш билан шуғулланган. 18 ёшли ўсмир юзлаб илонларни ўлимдан сақлаб қолган, бироқ ўзини улардан сақлай олмади.
Ҳиндистонда кобра билан селфига тушмоқчи бўлган ўсмир унинг чақишидан ҳалок бўлди

Ўсмирнинг таниши айтишича, Мхатре автомобиль ғилдираги остида топилган кобрани хавфсиз жойга етказиши керак бўлган. Илон қутқарилгандан кейин, йигит уни юзи ёнига олиб келиб, бошидан ўпиб селфига тушмоқчи бўлганда илон унинг кўкрагидан чақиб олган.
Ҳиндистонда кобра билан селфига тушмоқчи бўлган ўсмир унинг чақишидан ҳалок бўлди

Ўсмир тезда шифохонага олиб борилган. Шифокорлар 5 кун давомида унинг ҳаёти учун курашганлар, бироқ ўсмир вафот этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.