Ўзбекистонлик зиёратчиларни Умра сафарига олиб бориш учун 30та рейс ташкил этилади


\"Ўзбекистон ҳаво йўллари\" Миллий авиакомпанияси 20 февралдан бошлаб \"Умра-2017\" дастури доирасида рейсларни амалга оширишни бошлади, деб ёзмоқда Спутник нашри.
Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 ҳаво кемаларида етказилади.
Бу йил дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича 30та рейс амалга оширилиши кўзда тутилган, 5500 йўловчи ташиш режалаштирилган.
\"Умра-2017\" дастурини амалга ошириш мақсадида йўловчиларга барча шароит ва қулайликларни яратиш учун Миллий авиакомпаниянинг малакали мутахассислари жалб этилган.
\"Умра-2017\" дастури 11 апрелгача давом этади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













