11 февралдан метан "заправка"лар барча ҳудудларда тўлиқ очилади

11 февралдан метан "заправка"лар барча ҳудудларда тўлиқ очилади

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 11 феврал куни соат 9:00 дан бошлаб республика бўйича метан қуйиш шохобчалари босқичма-босқич одатий иш тартибига қайтади. Яъни фақат пойтахтда эмас, водий вилоятларида ҳам метан заправкалар яна тўлиқ форматда ишлай бошлаши кутилмоқда.

Бу янгилик кўп ҳайдовчилар учун айни муддао: сўнгги ҳафталарда метан масаласи “қачон очилади?” деган саволни кун тартибидан туширмай қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетгани сабаб 20 январдан республикада метан \"заправка\"лар фаолиятига чеклов киритилганди. Кейинроқ, 2 февралдан эътиборан талаб ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда чеклов бироз юмшатилиб, шохобчаларга соат 10:00 дан 16:00 гача ишлашга рухсат берилган.

Энди эса 11 февралдан 9:00 дан бошлаб, ўша вақтинчалик тартиб бекор қилиниб, метан қуйиш нуқталари одатдаги режимга қайтаяпти.

Ҳайдовчиларга кичик маслаҳат: биринчи кунлари айрим жойларда навбат кўпайиши мумкин — чунки ҳамма “ниҳоят!” деб бир вақтда чиқади. Шунинг учун имконият бўлса, вақтни тўғри танлаб, тирбанд бўладиган соатлардан четроқ ҳаракат қилиш фойда беради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.