Автошоҳбекат раҳбарининг машинаси хатлангач, қарздорлик дарров ёпилди

Автошоҳбекат раҳбарининг машинаси хатлангач, қарздорлик дарров ёпилди

Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими иш юритувида туман солиқ инспекциясининг қарорига асосан автошоҳбекатдан солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ташкилот раҳбарияти томонидан қарздорлик ихтиёрий равишда қопланмади. Шу сабабли давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро чоралари қўлланилди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор ташкилот раҳбарининг автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Натижада қарздорлик шу куннинг ўзида тўлиқ бартараф этилди ва автотранспорт воситаси эгасига қайтарилди.

Солиқ тўловларини ўз вақтида амалга ошириш ҳар бир жисмоний ва юридик шахснинг қонуний мажбуриятидир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.