Таниқли блогер Темурмаликнинг отасининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланди

Таниқли блогер Темурмаликнинг отасининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланди

Таниқли блогер Темурмалик ўз отасининг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув бошлаганини маълум қилди. Унинг айтишича, 14 апрель куни отаси Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд туманидаги руҳий касалликлар шифохонасига олиб борилгач, сирли шароитда вафот этган.

Блогернинг ёзишича, отаси сўнгги вақтларда Алтсгеймер касаллиги билан оғриган ва оила томонидан уй шароитида парвариш қилинган. Бироқ 10 апрель куни у “номаълум тарзда йўқолиб” қолган, бир кун давом этган қидирувдан сўнг эса у руҳий касалликлар шифохонасидан топилган.

Маълумотларга кўра, ўша пайтда шанба куни бўлгани учун беморни шифохонадан фақат душанба куни рухсат билан олиб кетиш мумкинлиги айтилган. Душанба куни у уйга қайтарилган, бироқ аҳволи оғир бўлиб, бир сутка ўтиб вафот этган.

Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланганини тасдиқлади. Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Идора маълумотига кўра, текширув ҳар томонлама ва холис ўтказилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.