Фарзандига уй олиш учун 150 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорига асосан, қарздор Н.Н.дан ундирувчи Н.Д. фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими ходимининг ижро ҳаракатлари давомида томонлар ўзаро келишувга эришиб, қарздор томонидан 150 миллион сўм нақд пул маблағи олдиндан ундирувчига тўлаб берилди.
Қарздор ушбу маблағни фарзанди учун кўп қаватли уй харид қилиш мақсадида тўлаганини билдирган. Ундирувчи ҳам бу маблағни Тошкент шаҳридан фарзанди учун уй олишда бошланғич тўлов сифатида ишлатишини маълум қилди.
Эътиборлиси, ҳар икки томон ҳам ўзаро келишмовчиликларни фарзанд тақдирига таъсир этмаслигини истаб, унинг келажаги учун масъулият билан ёндашмоқда.













