Видео учун тақиқланган жойда чўмилган ўсмир тармоқларда муҳокама қилинмоқда

Видео учун тақиқланган жойда чўмилган ўсмир тармоқларда муҳокама қилинмоқда

Видео учун тақиқланган жойда чўмилган ўсмир тармоқларда муҳокама қилинмоқда

Ижтимоий тармоқларда ўсмирнинг амалдаги тақиққа қарамай каналга тушиб чўмилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат фойдаланувчилар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Айримлар ўсмир бу ишни ижтимоий тармоқлар учун видео олиш мақсадида қилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Бироқ бундай ҳаракат ҳаёт учун жиддий хавф туғдириши таъкидланмоқда.

Мутахассислар жиҳозланмаган ва тақиқланган жойларда чўмилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатмоқда. Фуқаролардан, айниқса ота-оналардан фарзандлар хавфсизлигига бефарқ бўлмаслик сўралмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.