Куёв Германиядан ўзбек келини учун дўстлари билан учиб келди

Куёв Германиядан ўзбек келини учун дўстлари билан учиб келди

Ижтимоий тармоқларда Германиядан келган куёв ва унинг дўстлари иштирок этган ўзбек тўйи акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кадрларда хорижлик меҳмонларнинг ўзбек миллий урф-одатлари, тўй маросимлари ва самимий муҳит билан яқиндан танишаётгани тасвирланган. Улар миллий таомлар, куй-қўшиқлар ва анъанавий маросимларни катта қизиқиш билан кузатаётгани кўринади.

Айниқса, ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ва илиқ муносабати хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдиргани ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам алоҳида таъкидланмоқда. Кўплаб изоҳларда меҳмонларнинг ҳайрат ва қувончга тўла реакциялари эътироф этилган.

Мазкур видео қисқа вақт ичида интернетда тез тарқалиб, минглаб томоша ва ижобий фикрларни жамлашга улгурди. Кўпчилик буни миллий қадриятларимиз ва меҳмондўстлигимизнинг яна бир ёрқин намойиши сифатида баҳоламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.