Фарғонада ноодатий ҳолат: аёл эрини ургани учун жазоланди

Фарғонада ноодатий ҳолат: аёл эрини ургани учун жазоланди

Оилавий зўравонлик фақат эркаклар томонидан содир этиладиган ҳолат эмас — Фарғонада қайд этилган воқеа бунинг аксини кўрсатди.

Фарғона вилоятида эр-хотин ўртасидаги оддий маиший келишмовчилик жиддий жанжалга айланиб кетган. Маълумотларга кўра, фарзандларини айлантириш мақсадида кўчага чиққан эр-хотин ўртасида дастлаб санъат саройи ёки савдо мажмуасига бориш масаласида тортишув юзага келган.

Орадан икки кун ўтгач, ушбу баҳс яна давом этган ва бу сафар жанжал кескинлашган. Натижада 27 ёшли аёл эрига нисбатан зўравонлик қилиб, қўли билан уриб унга тан жароҳати етказган.

Суд мажлисида аёл ўз айбига иқрор бўлиб, кўрсатмасида жанжал чоғида ўзини ҳимоя қилиш мақсадида эрини туртиб юборганини билдирган.

Жабрланувчи эркак эса турмуш ўртоғини кечирмаслигини айтиб, суддан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, аёл оилавий зўравонлик жиноятини содир этган деб топилди ва унга 8 миллион 240 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Мазкур ҳолат оилавий муаммоларни зўравонликсиз ҳал қилиш муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.