Қаршида автомобиль портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида йўлда кетаётган, сиқилган газда ишловчи \"Нексия\" русумидаги машина портлаб кетди. Бу ҳақда 1news.uz нашри хабар бермоқда.
Автомобилга ўрнатилган метан газли баллоннинг портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши турли даражадаги жароҳатлар олдилар. Машинанинг ўзи тиклаб бўлмас даражага келган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан машинадаги икки киши бўлакланиб кетган.


Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Автомобилга ўрнатилган метан газли баллоннинг портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши турли даражадаги жароҳатлар олдилар. Машинанинг ўзи тиклаб бўлмас даражага келган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан машинадаги икки киши бўлакланиб кетган.


Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













