Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташриф билан боришни режалаштирган

Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташриф билан боришни режалаштирган
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг сентябрь ойида АҚШга расмий ташрифни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Кун» мухбирига Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизматидаги манба хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳамда АҚШ президенти Доналд Трамп 21 май куни Ар-Риёдда араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида илк марта учрашганди. Айнан шу учрашув вақтида бўлажак ташриф бўйича келишиб олинган бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, Доналд Трамп Ўзбекистон президенти билан бўлган суҳбат чоғида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси ҳақида ҳам ўз фикрларини айтиб, мазкур дастур ўзининг аҳамиятли натижаларини беришига ишонч билдирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.