Шайхонтоҳур туманида 1070 туп таъқиқланган экинларни етиштирган шахс аниқланди

Шайхонтоҳур туманида 1070 туп таъқиқланган экинларни етиштирган шахс аниқланди
2017 йилнинг 10 июнь куни, тахминан соат 09:30 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида, Аброр Анварович Рахматуллаев уйининг ховлисида қонунга хилоф равишда 1070 туп опий кўкнори гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган, деб хабар беради Пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (таъқиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Шайхонтоҳур туманида 1070 туп таъқиқланган экинларни етиштирган шахс аниқланди
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.