Абдулла Арипов Тошкентдаги Россия элчихонасига ташриф буюрди (Фото)

Абдулла Арипов Тошкентдаги Россия элчихонасига ташриф буюрди (Фото)
Кеча, 12 июнь куни Россия Федерацияси ўз миллий байрами – Россия кунини нишонлади. Ушбу байрам Тошкент шаҳридаги Россия Федерацияси элчихонасида ҳам тантана қилинди.

Мазкур байрамга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ташриф буюрди. Бу ҳақда элчихона Ахборот хизмати хабар берди.
Абдулла Арипов Тошкентдаги Россия элчихонасига ташриф буюрди (Фото)

Шунингдек, байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.
Абдулла Арипов Тошкентдаги Россия элчихонасига ташриф буюрди (Фото)

Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Россия учун Марказий Осиёдаги энг керакли ҳамкорлардан бири эканини таъкидлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.