Фото: Давлат маслаҳатчиси Новосибирскда, ёнида Мирза Азизов ҳам бор...

Фото: Давлат маслаҳатчиси Новосибирскда, ёнида Мирза Азизов ҳам бор...
Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Новосибирск бозорларида меҳнат қилаётган ўзбек ёшлари билан учрашди.
Фото: Давлат маслаҳатчиси Новосибирскда, ёнида Мирза Азизов ҳам бор...
Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати берган хабарга кўра, Россияга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг кузатишлари ва ўрганишлари давомида ҳудуддаги бозорларда савдо қилаётган сотувчиларнинг 60 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари экани айтилган.
Фото: Давлат маслаҳатчиси Новосибирскда, ёнида Мирза Азизов ҳам бор...
Асосан, водий вилоятлари ёшларини ташкил этган савдогарлар билан Давлат маслаҳатчиси самимий мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси аъзолари меҳнат қилаётган ёшларнинг яшаш шароитлари билан танишган. Делегация аъзоси, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам ёшлар билан учрашувлар ўтказган.

Маълумот учун, Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегациянинг Россияга сафари 9 ноябрга қадар давом этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.