Энди Ўзбекистонда қуёш сув иситгичлари ҳамда тежамкор лампалар уйларга мажбурий ўрнатилади

Энди Ўзбекистонда қуёш сув иситгичлари ҳамда тежамкор лампалар уйларга мажбурий ўрнатилади
Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланишга ўтиш мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятининг гарови ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 8 ноябрь куни “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарори қабул қилинди. Ушбу қарор мамлакат миқёсида энергия тежамкор услублар ва технологияларни жорий қилишда муҳим қадам бўлди.

Унга кўра якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда:
  • иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини;
  • энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда тутилган.

Ушбу тартиб 2018 йил 1 январдан жорий қилиниши кўзда тутилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.